Семейда «Солномадан келажакка» кинолекторийси тақдим этилди

Семейда «Солномадан келажакка»  кинолекторийси тақдим этилди

Семей аҳолисига Мустақил Қозоғистон шаклланишининг муҳим босқичларига гувоҳ бўлган ҳужжатли фильм қаҳрамонлари ҳикоялари тақдим этилди. Президент Телерадиомажмуасининг 30 йиллигига бағишланган республика кинолекторийси ўз ишини давом эттиряпти. Томошабинларга иккита картина тақдим этилди. "Орол" ярим асрдан зиёд умрини балиқчиликка бағишлаган Кунтуған Турғунбоев ҳақида ҳикоя қилади. Фильм сув ҳавзасини асраб-авайлаш билан боғлиқ масалаларни кўтаради. "Онт" фильми эса 2024 йилги тошқинлар ҳақида. Сюжет марказида - табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам берган, жабрланганларни қўллаб-қувватлаган одамлар, кўнгиллилар ва қутқарувчилар. Фильмлар намойишидан сўнг томошабинларнинг ижодкорлар билан учрашувди.


Манарбек Сатибалди, семей шаҳридан:


- "Орол" картинаси катта таассурот қолдирди. Денгизнинг қуриши Қозоғистоннинг сўнгги ўн йилликлардаги энг катта фожиаларидан бири эди. Айниқса, барча синовларга қарамай аҳолининг ўз юртига муҳаббати, садоқати таъсирли бўлди. "Онт" фильми сув тошқинидан жабр кўрган одамларга давлат қандай ёрдам берганини, бу даврда жамият қанчалик жипслашганини кўрсатди.


Абдумалик Сарманов таржимаси.