Яна 1530 одам коронавирус дардидан фориғ бўлди

Яна 1530 одам коронавирус дардидан фориғ бўлди

Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистонда яна 1530 одам коронавирус дардидан фориғ бўлди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда оғир касалликни енгиб ўтганлар сони 180 минг 807 нафарни ташкил қилди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги сутка давомида 1 минг 7 нафар беморда COVID-19 ташхиси тасдиқланган. Республика бўйича  199 минг 93 одам бу касалликка дучор бўлган.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш. – 23482

Алмати ш. – 23202

Чимкент ш.– 5975

Ақмўла вилояти – 12350

Ақтўбе вилояти - 4043

Алмати вилояти - 9878

Атирау вилояти - 16562

Шарқий Қозоғистон вилояти – 20944

Жамбил вилояти -  5709

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 11872

Қарағанди вилояти – 14521

Қўстанай вилояти - 11131

Қизил Ўрда вилояти - 3675

Манғистау вилояти - 4135

Павлодар вилояти - 15787

Шимолий Қозоғистон вилояти - 11633

Туркистон вилояти - 4194

Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 52 кишида коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. 4 киши вафот этган, 239 одам тузалган.

1 августдан бери: касалланганлар – 48 минг 440 киши, вафот этганлар - 591 нафар, тузалиб чиққанлар – 38 минг 237 та.