Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони бўйича антирекорд янгиланди. Ўтган кеча-кундузда республика минтақаларида 6 925 одамда COVID-19 аниқланди.
Барча ҳолатларнинг чорак қисмидан зиёди республика пойтахтида. Алмати шаҳрида - 1 250 нафар. Ўсиш бўйича учинчи ўринда Қарағанди вилояти, минтақада 920 беморда ташхис тасдиқланди. Пандемия бошланганидан буён хасталанганларнинг умумий сони 549 мингдан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, бугунги кунда мамлакатда 89 минг одам коронавирусга қарши даволаняпти. 319 бемор ўта оғир аҳволда, 160 қозоғистонлик эса ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратига уланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси