Яна 1 минг 477 одамда коронавирус аниқланди

Яна 1 минг 477 одамда коронавирус аниқланди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 1 минг 477 одам коронавирус инфекцияси юқтиргани аниқланди. Уларнинг ярмидан кўпроғи, 573 нафари Алмати шаҳрида. 493 нафари эса республика пойтахтида. Учликка 91 та бемор рўйхатга олинган Алмати вилояти ҳам киради.  Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда бир миллион 318 минг ҳолат аниқланган. Шу кунларда мамлакатда 8 минг 700 нафар  фуқаро шу дарддан даволанмоқда. Шундан 680 нафари стационарларда. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда COVID-19га қарши тўла эмланган фуқаролар сони 9 миллиондан зиёд. 5 миллион нафар юртдошимиз қайта вакцина олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.