Ўтган сутка давомида республикада 2 минг 89 беморда коронавирус инфекциясига олинган ПЗР-тест ижобий натижа берди. Энг кўп ҳолатлар Алматида кузатилган. Шаҳарда беш юз қирқ тўққиз одамда COVID-19 ташхиси тасдиқланган. Ўсиш бўйича иккинчи ўриндаги Қарағанди вилоятида 346 одам хасталанган. Пойтахтда эса 284 беморда касаллик аниқланган. Мамлакат бўйича КВИ юқтирганларнинг умумий сони 360 мингга етди. Ўтган кеча-кундузда 1 минг 738 қозоғистонлик тузалиб чиққан.
Абдумалик Сарманов таржимаси