Қозоғистонда сўнгги кеча-кундузда 1003 нафар COVID-19 юқтириш ҳолати аниқланган. Энг кўп ҳолат ҳамон Павлодар вилоятида юз беряпти. Бу ерда 222 та бемор рўйхатга олинган. Иккинчи ўринда Ақмўла вилояти – 118 кишида ПЗР-тест ижобий натижа берган. Алмати учинчи ўринда. Мегаполисда сўнгги 24 соатда 114 одамга касаллик юққан. Коронавирус тарқала бошлаганидан буён мамлакат бўйича 196 минг одамда мазкур ташхис тасдиқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, бугунги кунда 27 мингдан зиёд қозоғистонлик КВИдан даволаняпти, улардан 5 минг 800 нафари – стационарларда.