Қозоғистонда ўтган кеча-кундуз давомида 1259 беморнинг коронавирус инфекциясига топширган ПЗР-тести ижобий натижа берди. Энг кўп сонли бемор Павлодар вилоятида – 246 нафар. Ундан кейинги ўринларда Ақмўла вилояти ва Алмати шаҳри. Вирус тарқала бошлаганидан буён салкам 188 минг нафар қозоғистонликда COVID-19 аниқланди.
Бундан ташқари, коронавирусни енгиб ўтган қозоғистонликлар сони ҳам ортмоқда. Ўтган кеча-кундузда 854 одам бу дарддан фориғ бўлди. Тузалиб чиққанларнинг жами сони 168 минг нафарга етди.