Алматида коронавирус юқтирганлар сони кескин ортди. Мегаполисда сўнгги 24 соат ичида 993 нафар бемор аниқланган. Лекин энг кўп сонли хасталар пойтахтда: яна 1 369 одамда шу ташхис тасдиқланган.
Қарағанди вилоятида 698 та ҳолат қайд этилди. Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 5 708 одамда ковид аниқланди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда касаллик юқтирганларнинг умумий сони беш юз ўн минг нафарга яқинлашмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунларда 67 минг юртдошимиз коронавирусга қарши даволаняпти. Шундан 20 ярим минг нафари стационарларда. Таъкидлаш жоизки, шу кунгача биринчи компонент билан эмланганлар сони 5 миллион нафардан ошган. 2 миллион 992 минг 214 та одам тўлиқ вакцина олган.
Абдумалик Сарманов таржимаси