Қозоғистонда
асосий ЯМТ натижалари эълон қилинди. Ягона
миллий тест
синовларида 233 минг нафардан зиёд даъвогар иштирок этди. Уларнинг аксарияти давлат
тилини, тўрт юз нафарга яқини инглиз тилини танлади. Бўлажак талабалар орасида
муҳандислик мутахассисликларига қизиқиш юқори, шунинг учун «Математика
– Физика»
фанлари комбинацияси энг талабгирлигича қолмоқда.
Мамлакат бўйича ўртача натижа 69 баллни ташкил этди,
энг юқори кўрсаткич - 140 баллни икки нафар абитуриент тўплади. Олдинда таълим грантлари танлови турибди - ҳужжатларни
қабул қилиш 20 июлда якунланади, ғолиблар рўйхати эса 10 августгача эълон
қилинади.
Наужан Дидарбекова, Миллий тест маркази директорининг
ўринбосари:
- Ҳар сафар абитуриент шахсий кабинетига таҳлил жойлаштирилади, бу эса абитуриентларга
кейинги ЯМТга тайёргарлик кўришда ёрдам беради. Ушбу материал болаларга мавзулар
бўйича ўз бўшлиқларини кўришга ёрдам беради. Бу ота-оналарга ҳам, ўқитувчиларга ҳам, абитуриентга ҳам
ЯМТ натижаларини яхшилашга ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

