Пойтахт
жарроҳлари янги авлод «ақлли»
технологияларини ўзлаштирмоқда. Астана шаҳридаги Президент касалхонасида юрак,
бош мия ва периферик артерияларда кам инвазив операциялар ўтказиш учун юқори
аниқликдаги ангиографик тизим муваффақиятли қўлланиляпти.
Йил бошидан буён замонавий ускуналар ёрдамида 800 тадан
зиёд жарроҳлик амалиёти ўтказилди. У ташхис қўйишда ҳам, амалиётда ҳам қўл келади. Тадқиқотлар
давомида шифокорлар реал вақт тартибида тананинг
керакли қисмларининг батафсил тасвирини олади. Бу
эса патологияларни аниқлаш ва даволаш тўғрисида аниқ қарор
қабул қилишга ёрдам беради. Аксарият ҳолларда
амалиёт томир
тешилиши билан чекланилади. Бундай ёндашув
организмга тушадиган юкламани камайтиради, асоратлар қолиши хавфини
камайтиради. Беморлар анча тез тикланади. Операциянинг мураккаблигига кўра,
улар бир кундан кейин касалхонани тарк этиши ҳам мумкин.
Максат Темирқулов, Президент Ишлари Бошқармаси Тиббиёт Маркази
Шифохонаси интервенция кардиологи:
- У бемор учун ҳам, даволовчи ходимлар учун ҳам энг
хавфсиз усул. Тизим
ажойиб. Такрор айтаман, бу сўнгги авлод ускунаси, кам дозали нурланиш беради. Илгари очиқ усулда қилинган амалиётларнинг бир қисми эндоваскуляр усулда бажарилиши мумкин.
Айдарбек Кенжехан, бемор:
- Менга инфаркт олди ҳолати аниқланди. Дарҳол касалхонага ётқизишди,
залга олиб киришди. У ерда катта
телевизор турибди, юрагим қанда
ураётгани, қон айланиши, капиллярлар, томирлар кўринади, қайси томирлар ишламаётгани аниқланди. Стенд ўрнатилганидан сўнг дард ўтиб кетди. Эркин нафас ола
бошладим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

