Қозоғистонда йиғим-терим мавсуми бошланди. Саккизта вилоятда — Алмати, Ғарбий Қозоғистон,
Жамбил, Қўстанай, Қизил Ўрда, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Жетису вилояти ва Чимкент шаҳрида иш фаол давом этяпти. Дастлабки натижалар ижобий динамикани кўрсатди. Суръатлар ўтган йилгидан анча катта, асосий қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги
сезиларли даражада ошди. Бугунги кунга қадар 634 минг тонна ғалла янчилди.
Ўртача ҳосилдорлик гектарига 20,6 центнерни ташкил этади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1,7 баробар кўп. Буғдой
ва арпа бўйича ҳам сезиларли ўсиш кузатиляпти. Деҳқонлар ўрим-йиғим мавсумини ўтказиш учун зарур қишлоқ хўжалиги
техникалари билан тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, давлат томонидан 400 минг
тоннадан зиёд имтиёзли дизель ёқилғиси ажратилди. Бу дала
ишларини тегишли муддатларда ўтказиш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

