Қозоғистонда миллий сунъий интеллект майдончаси иш бошлайди. Мажилис «Сунъий интеллект тўғрисида» қонун қабул қилди. Янги тизим АІ маҳсулотлари яратишнинг умумий инфратузилмасини яратади. Соҳани ривожлантириш учун илғор илмий изланишлар ва тадқиқотлар молиялаштирилади, таълим дастурлари тайёрланади, халқаро ҳамкорлик масаласида давлат ёрдами йўлга қўйилади. Бу эса Қозоғистоннинг дунёдаги юқори технологик бозорда рақобатбардошлигини таъминлайди. Янги қонунда сунъий идрок этикаси кўрсатилган. Унда ижтимоий тармоқ иштирокчилари ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс этган. Сунъий интеллект тизими эгалари фойдаланиш шартларини кўрсатган ҳолда, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Фойдаланувчилар шахсий маълумотлар муҳофаза қилиниши, тизим иши тўғрисида маълумот олиш ва автоматлаштирилган қарорлардан воз кечиши мумкин. Қозоғистон бу соҳада махсус қонун қабул қилган дастлабки давлатлардан бири. Ушбу жараёнда рақамлаштириш соҳасидаги илғор тажриба ва турли эҳтимоллар имкон қадар ҳисобга олинди.
Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:
- Давлат раҳбари Мактубида келгуси уч йил ичида Қозоғистонни рақамлаштирилган давлатга айлантиришдек салмоқли топшириқ берди. Бу илғор ғояни Президентимиз дунёнинг олий минбари – БМТ залида туриб илгари сурди. Давлат раҳбари таъкидлагани каби, рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан фаол фойдаланиш мамлакатнинг миллий устуворлигига айланди. Сунъий интеллект тўғрисидаги қонун бу устуворликни рўёбга чиқаришга хизмат қилади, дея оламиз. У юртимизнинг рақамли ривожланиши ва янги даражага етишига йўл очади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

