Туркийзабон давлатлар ёшларда робототехника ва
муҳандислик малакаларини ривожлантириш учун кучларни бирлаштиряпти. Астанада «TurkTime» президент
ташаббуси доирасида «Robotek Grand Tournament» чемпионати ўтказилди. Беллашувларда Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон жамоалари қатнашди.
Санжар Шалқарбеков, «Robotek Grand Tournament Astana 2026» ташкилотчиси:
– Бу Қозоғистоннинг иновация ва технологиялар кун
тартибида фаоллик кўрсатаётганидан дарак беради. Давлат раҳбарининг «TurkTime» ташаббуси
доирасидаги бундай чемпионатлар давлатлар орасидаги интеграциявий, таълимий ва маданий жараёнларни фаоллаштиради. Шундай мулоқотлар вақти келиб Марказий Осиё
жамиятлари, иқтисоди учун янада кенг ва муҳим ташаббуслар пайдо бўлишига олиб
келишига ишонамиз.
Аъзолари 9 дан 17 ёшгача бўлган, турли тоифадаги 220 тадан зиёд жамоалар тўққизта муҳандислик йўналишида
беллашди. Улар қаторида саралаш ва етказиб бериш, пойга, тўсиқлардан ўтиш, топшириқларни аниқ бажариш, муҳандислик лойиҳалари
бор.
Маҳаммад Самадли, жамоа тренери, Озарбайжон:
- Бу бизнинг
Озарбайжон байроғини тутган роботимиз. У мулоқотга осон киришади. Биз мукаммаллик оддийликда, деб ҳисоблаймиз. Шунинг
учун комил роботимиз билан мусобақада ғалаба қилиш ниятидамиз. Бунгача ҳам Бокуда робототехника бўйича турли халқаро олимпиадаларда
қатнашганмиз. Улар 2024-2025 йилларда ташкил қилинган. Мазкур муҳим турнирларга Қозоғистон ҳакамлари ҳам
жалб қилинган эди.
Беш йил ичида чемпионат
Қозоғистоннинг энг машҳур IT-брендлари қаторига кирди. Беллашувлар Қозоғистоннинг дунёга машҳур мутахассислари ишлаб чиққан
қоидаларга кўра ўтказилади. Чемпионат ғолиблари эса мамлакатимизнинг етакчи техник таълим даргоҳлари грантларини олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

