Қозоғистон транзити 24 фоизга ошди

Қозоғистон транзити 24 фоизга ошди

Қозоғистон транзит салоҳиятини мустаҳкамламоқда. Биринчи ярим йилликда мамлакат ҳудуди орқали умумий юк ташиш ҳажми деярли ўттиз фоизга ошди ва 22 миллион тоннага етди. Транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва халқаро йўналишларни ривожлантириш бундай ўсишни таъминлади. Жорий йилда 11 минг километр автомобиль йўллари қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган. Шундан уч минг километрдан зиёди – янгидан қурилган ва реконструкция қилинган республика магистралларига тўғри келади. Беш минг километр йўл тўла ва ўртача даражада таъмирланади. Ҳақ тўланадиган йўллар тармоғи кенгайиб боряпти. 6 та янги участка ишга туширилгач, уларнинг умумий узунлиги 6,5 минг километрдан ошади. 42 та давлат билан халқаро транспорт алоқалари йўлга қўйилган. Қозоғистон ташувчилари Хитой ҳудуди орқали транзит рейсларини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Темир йўл орқали юк ташиш ҳажми ҳам ортяпти: олти ойда 157 миллион тоннадан зиёд юк ташилди. 2029 йилгача мамлакатда 11 минг километр темир йўл модернизация қилинади. «Дўстлик – Мўйинти» иккинчи линияси фойдаланишга топширилди, «Қизилжар - Мўйинти"» участкаси ва Алмати айланма линияси қурилиши давом этмоқда. Ҳаракатланувчи таркиб янгиланяпти. Ақтау портида янги контейнер хаби қурилиши якунланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси