Астана яна бир марта ўзини амалий
ёки MICE-туризм маркази сифатида намоён қилади. Пойтахтда 2025 йил августида IFLA
Бутунжаҳон кутубхона ва ахборот конгресси ўтказилади. Кенг миқёсли ушбу халқаро
тадбир дунёнинг 130 дан ошиқ давлатидан 4 мингта делегатни қабул қилиши
кутилмоқда. Бутун жаҳондан келган иштирокчилар – олимлар, сиёсатчилар, кутубхона
иши мутахассислари бир ҳафта мобайнида соҳадаги тенденциялар ва янги
технологияларни муҳокама қилади, замонавий китобхоналар фаолиятида самарали стандартларни
тузиш, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишнинг янги ёндашувларини
ишлаб чиқади.
Анна
Пласманн, K.I.T Group лойиҳа компанияси раҳбари /Берлин, Германия/:
-
Қозоғистон томонидан ташаббус кўрсатилди, Казах Туризм компанияси ва VisitAstana
буни қўллаб-қувватлади. Тадбирда, асосан, кутубхона иши соҳасидаги мавжуд
муаммолар, соҳада технологияларни ривожлантириш муҳокама қилинади. Турли давлат
вакиллари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтади, улар ушбу соҳага доир тажриба ва
ютуқларини баҳам кўради.
Давлат раҳбари ўтган йили Миллий
қурултой йиғилишида республикамизда кутубхона иши алоҳида эътибор талаб
қилишини айтиб ўтганди. Унинг айтишича, мамлакатда мутолаа маданиятини равнақ
топтириш муҳим. Бу каби тадбирлар эса нафақат бунга туртки беради, балки
юртимизга қўшимча сармоя оқимини бошлаб келади. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра,
Астана ушбу тадбир туфайли 2 миллион еврога яқин маблағ ишлаб топади.
Ғалимжан
Сеилов, «Kazakh Tourism» АЖ МК MICE-туризмни ривожлантириш хизмати бош менежери:
-
Бундай конгрессни ўтказиш, биринчидан, муҳим, чунки барча делегатлар ўз
харажатини ўзи мустақил тўлайди, яъни авиапарвоз, яшаш жойи, овқатланиш ва
бошқа харажатларни, бундан ташқари, бу инвестиция, чет эл валютаси оқими ва
туризмни ривожлантириш, дегани. Халқаро ассоциация маълумотларига кўра, келаётган
иштирокчиларнинг 40-45 фоизи, бу 4 минг нафарча одам, узоқ муддатга қолади ва
мамлакат бўйлаб саёҳат қилишини кутяпмиз, фақат Қозоғистон эмас, Марказий Осиё
бўйлаб ҳам.
Конгресс доирасида пойтахтимизда махсус савдо кўргазмаси ҳам ташкил қилинади. Унда инновацивий технологиялар ва замонавий кутубхоналар учун рақамли илғор ишланмалар тақдим этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

