Қозоғистонда Қурултой депутатлигига номзодларни рўйхатдан ўтказиш давом этяпти

Қозоғистонда Қурултой депутатлигига номзодларни рўйхатдан ўтказиш давом этяпти

Учта сиёсий партиянинг Қурултой депутатлигига номзодлари рўйхатдан ўтказилди. «Ақ жўл», «Умуммиллий социал-демократик партия» ва «Respublica» номзодларининг ярмидан кўпроғини аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. Барчаларига Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловда иштирок этишга рухсат берилди. Улар Конституция ва сайлов қонунчилиги талабига мос келади.


Ўлжас Қуспеков,  Respublica партияси раиси ўринбосари:


- Номзодларнинг ўртача ёши 40,9 ёшни ташкил этади. 44 нафари эркак, 31 нафари аёл. 35 ёшгача бўлганлар улуши 12 фоиз. Номзодлар энг ёши 27 да, энг кексамиз 55 ёшда. Партия рўйхатининг асосий қисмини - 69,3 фоизини тадбиркорлар ташкил этди.


Умуммиллий социал-демократик партия рўйхатида 14 нафар хотин-қиз бор, номзодларнинг 30 фоиздан кўпроғи ёшлар ва ногиронллар.


¤Асхат Рахимжанов, Умуммиллий социал-демократик партия раиси:


- Бу жуда жиддий минбар, масъулиятли иш. Партия ишини биладиган, амалда иштирок этган, узоқ вақт ҳамкорлик қилган, бизнинг идеалларимиз ва мақсадларимизга қўшилган партия кадрларига эга бўлади, улар шундай одамлар.


«Ақ жўл» партияси 63 нафар номзодни илгари сурди. Уларнинг 22 нафари аёллар, шунингдек, ёшлар ва ногиронллар. Учала сиёсий куч ҳам сайлов бадалини тўлашдан озод қилинган, чунки улар аввалги Мажилис сайловларида беш фоизлик чегарадан ўта олган эди.


Дания Еспаева, «Ақ Жўл» ҚДП раиси:


- Улар, биринчидан, ҳудудларда катта тажрибага эга одамлар. Тадбиркорлар, вилоят, туман, шаҳар маслиҳатлари депутатлари. VIII чақириқда, ўзингизга маълум, 6 нафар депутатимиз бор эди, уларнинг барчаси ушбу рўйхатга киритилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси