Мамлакатимизда «Қозоғистоннинг ўрта асрлар тарихи» илмий-тадқиқот маркази очилади. Янги маркази юртимизнинг III-XVIII асрлардаги солномаларини
ўрганиш билан шуғулланади. Олдинига хорижий музейлар ва кутубхоналардан олинган қадимий қўлёзма ва архив ҳужжатларини таржима қилувчи мутахассислар гуруҳи
шаклланади. Лингвистлар қадимий
ёзувлар мазмунини аниқ тушуна олиши учун араб-форсий, чиғатой, хансу ва мунғил тилларини билиши талаб қилинади. Шу билан бирга, қўлёзмаларни жойида ўрганиш учун мутахассислар илмий экспедициялар таркибида хорижга чиқиши
мўлжалланган. Ушбу тадқиқотлар
натижаларини илмий айланмага киритиш ҳам марказ вазифалари қаторига киради.
Ўмирбай
Бекмағамбетов, Л.Н. Гумилёв номли Евроосиё Миллий университети тарих факультети декани:
- Аввалроқ
«Маданий мерос» дастури
доирасида мамлакатга бир неча минг нусха қадимий қўлёзмалар
келтирилганди. Лекин шу кунгача уларнинг ҳаммаси ҳам тўла
ўрганилмади. Ҳозир эса биз тадқиқот ишларини фаоллаштиряпмиз.
Зеро, ахборот майдонидамиз. Архивларни масофадан туриб ўрганамиз, иш
режасини шакллантиряпмиз, кутубхоналар, музейлар порталларига киряпмиз, каталогларни кўряпмиз, қўшимча
маълумот излаяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

