Қозоғистонда муҳандислар тайёрлаш миллий модели жорий этилади

Қозоғистонда муҳандислар тайёрлаш миллий модели жорий этилади

Қозоғистон Марказий Осиёнинг таълим хабига айланиши мумкин. Мамлакат олий ўқув юртларида 31 минг нафардан зиёд хорижлик талаба бор. Айни вақтда, давлат ҳар йили чет эллардан 200 нафар олимни жалб этиш учун маблағ ажратади. Вазирлик ҳамкорликка турли мамлакатлар вакилларини чақиради.  Бугунги кунда 12 давлатдаги таълим даргоҳлари билан 34 та шундай стратегик шартнома тузилган. Шунингдек, республикада 16 та хорижий университет филиали очилган. Айни вақтда, дастур ва ихтисосларнинг кўп қисми техник йўналишда. Шунингдек, муҳандислар тайёрлаш миллий модели жорий этила бошлади. У халқаро стандартлар ва мамлакат тажрибасига асосланган. Умуман олганда, мамлакатдаги 54 та таълим даргоҳида муҳандислар тайёрланади. Улардаги талабалар сони 100 минг нафардан зиёд.


Гульжан Жарасова, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги олий ва олий таълимдан кейинги таълим қўмитаси раиси ўринбосари:


- Янги модель, эрта касбга йўналтириш, мактабларда муҳандислик синфлари очиш, техник ўқув юртларини ишлаб чиқариш билан тўла интеграциялашни кўзда тутади. Олий таълим ва фанни ривожлантириш концепциясига кўра, олдиндан кадрлар билан таъминлаш модели яратилади. У эса «Ихтисосим – истиқболим» дастури доирасида рўёбга чиқарилади. Лойиҳада мамлакатнинг 17 минтақасидаги 20 та таълим даргоҳи қатнашаяпти. Улардан 9 тасида 45 соҳа бўйича яратилган Касблар минтақавий атласда 500 дан зиёд янги касб кўрсатилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси.