Яккаланиш тартибига риоя қилмаган қозоғистонликлар жарима тўлайди

Яккаланиш тартибига риоя қилмаган қозоғистонликлар жарима тўлайди

10 июндан бошлаб, «қизил» мақомга эга бўлган, аммо яккаланиш тартибини бузганлар йирик миқдорда жарима тўлаши мумкин. Бу ҳолат «Ashyq» ахборот тизими ёрдамида аниқланади. Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақда маълум қилди.

 «Агар хасталанганини олдиндан билган фуқаро яккаланиш тартибини бузса ва атрофдагиларга касаллик юқиши хавфи туғилса, 30 ОҲК ёки 87 510 тенге миқдорида маъмурий жаримага тортилиши мумкин», – дейилади тарқатилган баёнотда.

Санитария-эпидемиология назорати ходимлари фикрича, маъмурий жарима тўлаш эҳтимоли аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишини назоратга олиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси