Қозоғистонда яна 2 минг 684 та ҳолат аниқланди

Қозоғистонда яна 2 минг 684 та ҳолат аниқланди

Қозоғистонда ўтган кеча-кундузда 2 минг 684 нафар фуқаро коронавирус юқтиргани аниқланган. Пойтахт бу рўйхатда пешқадам – 864 та ҳолат, Алмати шаҳрида 505 та, Қарағанди вилоятида 379 та фуқарода тест ижобий натижа берган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда бир миллион 338 мингта ҳолат лаборатория текшируви орқали тасдиқланди. Шу кунларда 21 минг қозоғистонлик коронавирусга қарши даволаняпти. Шундан 1 минг 386 нафар ковид юқтирган бемор шифохоналарга ётқизилган. Вакцинацияга келсак, сўнгги маълумотларга кўра, препаратнинг ҳар иккала компонентини олган Қозоғистон фуқаролари сони 10 ярим миллион нафардан ошди. 4 миллион 987 минг нафари қайта эмланган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.