Қозоғистонда яна коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайди. Ўтган сутка давомида мамлакатда 1 145 бемор аниқланган. Ўсиш бўйича пойтахт пешқадамлигича қолмоқда. Шаҳарда 343 одамда КВИ ташхиси тасдиқланди. Қарағанди вилоятида 150 нафар, Алматида 109 нафар бемор рўйхатга олинди. Жами мамлакат бўйича пандемия бошланганидан буён беморлар сони 405 минг нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, шу кунларда 21 мингдан зиёд юртдошимиз коронавирусга қарши даволанмоқда. Уларнинг 7 ярим минг нафари - стационарларда. 1 миллион 527 минг нафардан зиёд қозоғистонлик коронавирусга қарши вакцинанинг ҳар икки компонентини олган.
Абдумалик Сарманов таржимаси