Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 2 минг 894 одам коронавирус юқтиргани аниқланди. Бу рўйхатда ҳамон Алмати пешқадам – шаҳарда 698 бемор рўйхатга олинди. Нур-Султонда яна 511 одам касалланди. Касаллик тарқалиши бўйича учинчи ўринга Қарағанди вилояти чиқди. Сўнгги 24 соат ичида минтақада 228 ҳолат аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда жами 300 мингдан кўпроқ одамда COVID-19 тасдиқланган.
Абдумалик Сарманоа таржимаси