Коронавируснинг олдини олиш: мутахассислар маслаҳати

Бўшашмаслик лозим. Жаҳон миқёсида эпидемиологик вазият мураккаблашиши ҳамда республикада COVID-19 юқтириш ҳоллари ортиб бораётган вазиятда мутахассислар эҳтиёт чораларига эътибор қилишни маслаҳат беряпти. Бу эса атрофдагилар билан ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш, хонани мунтазам шамоллатиш ва одам кўп тўпланадиган жойларга яқинлашмаслик керак, дегани. Врачлар таъкидлашича, қўлларга мунтазам дезинфекция воситалари билан ишлов бериш зарур. Йўтал ёки акса уриш чоғида бурун ва оғизни тирсак билан бекитиш, касаллик симптомлари сезилганда дарҳол шифокорга мурожаат этиш зарур. Ўз-ўзини даволаш билан мутлақо шуғулланмаслик керак.

ҚУАНИШ АЛИМБЕТОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ЖАМОАТЧИЛИК САЛОМАТЛИГИНИ САҚЛАШ МИЛЛИЙ МАРКАЗИ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШ МУТАХАССИСИ:

- Албатта, ўз аҳволингизни кузатиб боринг. Дейлик, шамоллаш аломатларидан бирортасини сезсангиз, нафас олишда муаммо туғилса, дарҳол мутахассисларга мурожаат этинг. Врачга боринг. Ўзингизни даволашга уринманг, чунки одам ўзини даволаган тақдирда катта таваккалга боради. Илтимос, барча эҳтиёт чораларига риоя этинг, касалланиб қолманг, чунки пандемия, афсуски, ҳали давом этяпти, мен эса сизга соғлиқ тилайман. Умид қиламанки, тез орада касалликни енгишга муваффақ бўламиз. Лекин кўп нарса ўзимизга боғлиқ. Тавсияларимизни унутманг.

Айни вақтда, касалликнинг олдини олиш мақсадида мутахассислар жамоат жойларидаги турли сатҳлар, буюмлар, нарсаларга, шунингдек, ўз юзингизга ҳам имкон қадар қўл теккизмасликни маслаҳат беради. Шунингдек, вазият тўлиқ барқарорлашгунича қўл бериб кўришиш ва қучоқлашишдан қочиш зарур.