Бир суткада Қозоғистонда 1 минг 186 бемор аниқланди

Бир суткада Қозоғистонда 1 минг 186 бемор аниқланди

Эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига биноан, Қозоғистон «сариқ зона»дан «яшил» зонага ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган сутка давомида республикада 1 минг 186 одамда коронавирус аниқланди. Энг кўп сонли бемор Павлодар вилоятида рўйхатга олинди. Бу ерда 225 одам КОВИД-19 юқтирган. Беморлар сони ўсиши бўйича Павлодардан кейинги ўринда Ақмўла вилояти, бу ерда 164 одамда ПЗР-тест ижобий натижа берди. Республика пойтахти мазкур ташвишли статистикада учинчи ўринда – 120 бемор.

Бахтимизга, хавфли вирусни енгиб ўтганлар сони ҳам ортиб бормоқда. Сўнгги 24 соат ичида Қозоғистонда 1 минг 450 одам бу дарддан халос бўлган.