Мутахассислар вакцинацияга оид саволларга жавоб берди

Мутахассислар вакцинацияга оид саволларга жавоб берди

Коронавирусдан тузалиб чиққан одам вакцина олиши мумкин. Икки дозани бир вақтда олиш фойда келтирмайди.   Эмланган оилалар фақат 2 ойдан кейин фарзанд кўришни режалаштира олади. Алкоголь зиддитаначалар пайдо бўлишига монелик қилади. Вакцинацияга оид масалалар юзасидан саволларга жавоб бериш учун мутахассислар махсус брифинг уюштирди.

Лаззат Ералиева, Миллий фтизиопульмонология илмий маркази директори ўринбосари:

- COVID-19га қарши вакциналаш – болалар, ҳомиладор аёллар, иммунитети заиф одамларга бошқалардан касаллик юқуши олдини олишнинг ягона воситаси.  Шунинг учун бизнинг асосий мақсадимиз – хавфли вирус тарқалиши йўлларини ёпишдан иборат. «Вакциналар одам организмида касалликлар пайдо бўлишига, хасталикка сабаб бўлмайдими?» деган савол тез-тез қўйиляпти. Йўқ, ишлатилаётган, вакциналар касаллик юқишига сабаб бўлмайди. Чунки улар таркибида тирик вирус йўқ. Зиддитаначалар иккинчи доза билан эмлангандан кейин 35-45 кунда пайдо бўлади.

60 ёшдан ошганлар орасида эмланганлар сони 121 минг нафарга етди. Шулардан 8 минг нафари 2-дозани ҳам олди. Сурункали касалликларга эга бўлганлар сони  32 минг 314 нафар. Лекин, ҳозирча, эмлаш туфайли бу касалликлар кучайиб кетгани сезилгани йўқ, дейди мутахассислар.

Манар Смағұл,  «Санитария-эпидемиология экспертизаси ва және мониторинг илмий-амалий маркази» филиали директори ўринбосари:

- Ҳозирча эмлаш туфайли аҳволи оғирлашган одамлар рўйхатга олинмади. Айни вақтда, вакцина олган одамларнинг 0,4 фоизида кутилган реакциялар аниқланди. Ҳарорати ошиши, эмланган жойнинг қизариши, оғриши каби ҳолатлар кузатилди.

Шуни ҳам айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда 823 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланди. 26 апрелдан бошлаб ўзимизда чиқарилган препаратдан фойлаланила бошланади. 50 минг доза вакцина минтақаларга жўнатилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси