Ягона дронлар тизими ташкил қилинади

Ягона дронлар тизими ташкил қилинади

Қозоғистонда қурилишларни, иссиқлик тармоқлари аҳволини кузатиш, заминости бойликларидан фойдаланишдаги камчиликларни аниқлаш учун учувчисиз қурилмалардан фойдаланилади. Ақмўлада «Дронлар ягона инфратузилмаси» лойиҳаси ишга туширилмоқда. Улар ҳозирча Кўкшетау ва Қўсши шаҳарларида фаолият юритади. Минтақа Рақамлаштириш ва архивлар бошқармаси маълум қилишича, натижада объектлар, шу жумладан, мактаблар ва йўллар қурилиши бўйича аниқ маълумотлар олинади. Замонавий технологиялар жараёнлар шаффофлигини таъминлайди, самарадорлигини оширади. Эслатамиз, дронлар Шимолий Қозоғистон вилоятида тошқинларни мониторинг қилиш мақсадида ҳам ишлатилаётир. Бу ускуналар Туркистон вилоятида чиқарилади. Хитой компанияларидан бири учувчисиз ускуналар ишлаб чиқарувчи корхона барпо этмоқчи.  


Абдумалик Сарманов таржимаси