Астана биринчи марта дунё даражасидаги от спорти турнирига мезбонлик қилди

Астана биринчи марта дунё даражасидаги от спорти турнирига мезбонлик қилди

Астана биринчи марта Халқаро от спорти федерациясининг учта йўналиши бўйича бир вақтнинг ўзида учта йирик халқаро мусобақасига, шу жумладан, Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилди. Турнирнинг асосий воқеаси баландлиги 160 сантиметргача бўлган тўсиқлардан ўтиш бўйича Гран-при бўлди. Ушбу мусобақа Германиянинг Аахен шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан саралаш босқичи ҳисобланади. Унда Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва Европанинг 20 дан зиёд мамлакатидан миллий босқич ғолиблари иштирок этди. Мусобақада 11 нафар спортчи Қозоғистон шарафини ҳимоя қилди. FEI халқаро федерациясининг учта турнири ўтказилиши мамлакатнинг жаҳон от спортидаги мавқеини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.

Асет Тўлқумбеков, от спорти бўйича Қозоғистон Олимпиада терма жамоаси бош мураббийси:


- Жаҳон кубоги босқичи бизда апрель ойида бўлиб ўтди, икки босқичи Тошкентда ташкил этилганди. Жаҳон кубоги босқичи Бишкекда бўлди, Астана шаҳрида ўтказилаётган яна бир беллашув жаҳон кубогининг сўнгги саралаш босқичи ҳисобланади. Ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида мусобақалар ўтказади, ҳакамлар боради, қайд этади ва энг яхши 20 талик финалга чиқади. Ҳозирги мусобақа - бизнинг финалимиз, шу ерда чемпион аниқланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси