Қозоғистон ва Сербия: ҳамкорлик фаол ривожланяпти

Қозоғистон ва Сербия: ҳамкорлик фаол ривожланяпти

2025 йилнинг биринич ярмида Қозоғистон ва Сербия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида товар айланмаси бир ярим марта ошди ва 4 миллион долларга етди. Мамлакатимиз дон, балиқ, гўшт ва сут маҳсулотлари экспортини кенгайтиряпти, қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаряпти. Балиқ маҳсулотлари экспорти бўйича 20 та корхона Европа Иттифоқи рўйхатидан ўрин олди, тўртта асал етиштирувчи корхона маҳсулот жўнатишга тайёр турибди. Алматида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи йиғиишида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари — Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин ва Сербия Ҳукумати раиси ўринбосари, Ички ишлар вазири Ивица Дачич ўзаро алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Томонлар туризмни ривожлантиришга, жорий йилда Астана - Белград бевосита авиаалоқасини йўлга қўйишга эътибор қаратди.

Ивиц Дачич, Сербия Ҳукумати раиси ўринбосари, Ички ишлар вазири:

- Биз Қозоғистонни дўст мамлакат, деб ҳисоблаймиз. Сиёсий муносабатлардан ташқари, савдо-иқтисодий алоқалар ҳам фаол ривожланишини истардик. Мамлакатларимизни ўзаро боғловчи авиарейслар очиш устида фаол иш юритяпмиз. Шунингдек, Қозоғистон билан ҳамокрликда туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, агросаноат соҳаларида ишлашдан манфаатдормиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси