Қозоғистон ва Марокаш ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Қозоғистон ва Марокаш ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Қозоғистон ва Марокаш ҳуқуқ ҳамда фуқаролар хавфсизлиги ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида  ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Сенат икки давлат орасида ушбу йўналишда имзоланган қатор шартномаларни имзолади. Ҳужжатлардан бири жиноий жавобгарликка тортилган ёки ҳукм ижроси учун ахтарилаётган шахсларни экстрадиция қилишни кўзда тутади. Айни вақтда, улар ўз фуқароларини бериб юбормайди. Яна бир шартнома жиноий ишларда ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида. Унда тегишли ташкилотларнинг далил-исботлар алмашинишига йўл очувчи меъёрлар бор.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Шартнома жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. У жиноий жавобгарликка тортиш шартлари ва жараёнлари, судланган шахсларни топшириш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини тартибга солади. Мазкур қонунлар икки давлатнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшма фаолияти самарадорлигини оширишига умид қиламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.