Ядро тиббиётининг ўзига хос ёндашувлари

Бош мия ва жинсий безлар ракини эрта аниқлаш. Астанадаги Ядро тиббиёти марказидаги қозоғистонлик олимлар ишлаб чиқаётган препаратлар туфайли шундай имконият яратилади. Дорилар таркибидаги радиоизотопларнинг минимал дозаси врачларнинг ўсмаларни ўз вақтида аниқлаши ва беморларни даволаши учун йўл очади. Терапия ишлари Президент Иш бошқармаси қошидаги тиббий марказ шифохонасида ўтказилади. Унда энг замонавий ташхис мажмуаси мавжуд. Беморга тегишли радиоактив препарат киритилади ва организм тўла ўрганилади.


Саябек Сахиев, Ядро физикаси генеральный директор институти:


– Атом кучидан иқтисоднинг турли соҳаларида фойдаланиш мумкин. Масалан, онкологик касалликлар ташхисида ва уларни даволашда радиофармпрепаратлар асқотади. Мамлакатда барча имкониятлар бор. Хомашё билан чекланмасдан, янги технологияларни йўлга қўйиш, жаҳон бозорига чиқиш орқали мамлакат иқтисодини ривожлантириш мақсадига эриша оламиз.


Таъкидлаш лозимки, Ядро тиббиёти соҳасида 7 та турли радиофармпрепаратлар ишлаб чиқилди. Тез кунларда яна 2 тасидан фойдаланиш йўлга қўйилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси