Қозоғистон талабалари сут бези ракини даволашнинг янги усулини кашф қилишди. Унда инсон организмида яшовчи бактериялардан фойдаланилади. Ёш олимларнинг маълум қилишича, тегишли формулани ишлаб чиқиш осон кечмади, бир йил давом этган машаққтли меҳнат ва кўплаб тадқиқотлар самара берди. Инновациявий дори «Санагель» деб аталади, у касалланган ҳужайраларга тегишли нуқталарда таъсир кўрсатади.
Тўмирис Қудасова, иштирокчи:
- Лойиҳанинг асосий
қиймати шундаки, биз Escherichia coli бактериясини
асос сифатида олдик, у ичак таёқчаларига оид, ракка қарши пептидлар ишлаб чиқариш учун биз уни генетик модификацияладик. Ушбу пептид айнан кўкрак раки ҳужайраларига таъсир қилади, лекин соғлом ҳужайраларга зарари тегмайди. Шу тариқа, ўз-ўзини йўқотиш механизмини яратдик.
Мазкур препарат онкология бўйича
дунёдаги энг яхши лойиҳа сифатида тан олинди. Ихтирочилар Францияда, iGEM синтетик биология танловида ғалабага эришишди. Улар 50 дан зиёд давлатдаги университетлардан, шу жумладан, Harvard, Oxford ва MITдан келган ҳамкасбларини ортда қолдиришди.
Кенжеғазин Ернур, иштирокчи:
- Биз шу қадар глобал кўламдаги лойиҳани тақдим этган
Марказий Осиёдаги ягона университет бўлдик. Кўкрак бези ракини даволашнинг мазкур усули келгусида бизнинг ечимларимизни такомиллаштиришга,
улар асосида бошқа касалликларни даволашга интилган тадқиқотчилар учун ҳам пойдевор бўла олади.
Қозоғистонлик
талабалар «Энг яхши ускуна» учун ҳам мукофот олишди. Улар «NanoX» аппаратини кашф қилишди ва
қўлда йиғишди. Ускуна лаборатория эритмаларини
автомат тарзда
тайёрлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.