Ўтган суткада 1 минг 120 одамга коронавирус юққани аниқланди

Ўтган суткада 1 минг 120 одамга коронавирус юққани аниқланди

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 1 120 одамда коронавирусга олинган ПЗР-тест ижобий натижа кўрсатди. Энг кўп ҳолат Нур-Султонда кузатилди. Пойтахтда 205 одамда COVID-19 ташхиси тасдиқланган. Иккинчи ўринда келаётган Қарағанди вилоятида – 173, Алмати шаҳрида - 137 нафар бемор бор. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда ковид юқтирган фуқароларнинг умумий сони 399 мингдан ортди.

Шу билан бирга, пойтахт ҳамон «қизил» зонада қоляпти. Алмати шаҳри, Атирау, Ақмўла, Ғарбий-Қозоғистон ва Қарағанди вилоятларида аҳвол бирмунча яхши. Бошқа минтақалар эса нисбатан хавфсиз бўлган «яшил» зонада.

Абдумалик Сарманов таржимаси