1 миллион 117 минг нафар қозоғистонлик коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

1 миллион 117 минг нафар қозоғистонлик коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

1 миллион 117 минг юртдошимиз коронавирусга қарши вакцинанинг ҳар икки дозасини олди. Биринчи компонент билан икки миллион 158 мингдан зиёд киши эмланган. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги шундай маълумот келтирган. Шу аснода, кардиологлар юрак-қон томир касалликлари бор одамларга эмлаш олишдан қўрқмасликни тавсия қилади. Коронавирус юқишининг оқибати бундай беморлар учун жиддий бўлиши мумкин. Чунки COVID-19 учун қон айланиш тизими бузилиши характерли. Бундай тромбли асоратлар кейинчалик беморда миокард инфаркти ёки ўткир инсультни келтириб чиқариши ҳам мумкин.

Мақсат Қудратуллаев, кардиолог:

- Вакцина ишлаб чиқарувчилар эмлашга қарши кўрсатмалар рўйхатига юрак-қон томир касалликларини киритмаган. Бундай хасталиги мавжуд кишиларга COVID юққан ҳолатда, кейинчалик қутулиш қийин бўлган асоратлар жуда тез юзага келиши мумкин. Шунинг учун юрак-қон томир тизими касалликларига чалинганлар эртароқ эмланиши ва меъёрий ҳаёт кечириши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси