Болаларни вакциналаш: олимлар тадқиқот ўтказяпти

Болаларни вакциналаш: олимлар тадқиқот ўтказяпти

Яқинда болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлай бошлашади. Жаҳон мутахассислари бу масалани фаол ўрганяпти. Каналимизга интервью берган Педиатрия ва болалар хирургияси Миллий маркази вакили Айгул Базарбаева шуни маълум қилди. Экспертнинг айтишича, ҳозир бир қанча хорижий мамлакатларда 16 ёшдан катта болаларнинг ҳаммаси Covid-19 га эмлана бошлади. Келажакда бу тажриба мамлакатимизда ҳам қўлланса ажаб эмас. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда республикада фақат 18 шдан катталар вакцина олиши мумкин.

Айгуль Базарбаева, Педиатрия ва болалар хирургияси миллий маркази раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи:

- Болаларни эмлаш масаласини ҳал қилишдан аввал вакцинанин хавфсизлиги ва самарадорлигини аҳолаш учун қатор клиник синовлар ўтказилиши лозим. Вакцина болалар учун хавфсизлиги исботланса ва тегишли ашкилотлар фойдаланишга рухсат берса – эмланиши мумкин. Жаҳон адабиётида берилган хабарларга кўра, АҚШда коронавирусга қарши эмланишни истовчилар 16 ёшдан бошлаб вакцина олиши мумкин. 12-15 ёшдаги болалар масаласи кўриляпти. Европа Иттифоқида ҳам 12-15 ёшдаги болалар вакцина олиши масаласи муҳокамада.

Абдумалик Сарманов таржимаси