Қозоғистонда яшаб, таҳсил олаётган 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган хорижлик ўсмирлар Pfizer билан эмланади. Мамлакат бош санитар врачи қарорга тегишли қўшимча киритди. Бу юртимизда уч ойдан кўп вақтдан бери доимий яшаётган талабаларга ҳам тегишли. Шунингдек, ҳужжатга кўра, қозоғистонлик ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам коронавирусга қарши Pfizer билан эмланиши лозим. Бугунги кунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, биринчи компонент билан 128 мингдан ошиқ ўсмир, 32 мингга яқин ҳомиладор ва эмизикли аёллар эмланган. Иккинчи компонентни 5 ярим мингдан зиёд одам қабул қилган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси