Қозоғистонда коронавирус яна хуруж бошлади

Қозоғистонда коронавирус яна хуруж бошлади

Қозоғистонда ковид юқиш ҳолатлари кескин ортди. Ўтган кеча-кундуз давомида республикада 1 минг 873 беморда ПЗР-тест коронавирус инфекциясини тасдиқлаган. Энг кўп ҳолатлар Алматида кузатиляпти – шаҳарда 515 одам хасталанди. Ўсиш бўйича иккинчи ўринда пойтахт – Нур-Султонда 512 одамга вирус юққан. Алмати вилоятида эса 220 бемор мавжуд. Мамлакат бўйича пандемия бошланганидан буён ковид билан хасталанган беморларнинг умумий сони 247 мингга яқинлашди.

Абдумалик Сарманов таржимаси