Ядро фани ва технологиялар бўйича илмий форум ўтказилди

Ядро фани ва технологиялар бўйича илмий форум ўтказилди

«Ядро фани ва технологиялар». Алматида бешинчи халқаро илмий форум ўтказиляпти. Анжуман Ядро физикаси институти асосичларидан бири бўлган академик Қаниш Сатпаевнинг 125 йиллигига бағишланган. Форум ишида Қозоғистон олимлари ҳамда дунёнинг 15 давлати, шу жумладан, Польша, Германия, Япония, Хитой, Бельгиядан келган мутахассислар қатнашяпти. Бир неча кун давомида атом билан боғлиқ билимларнинг тиббиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги ва экологияга таъсири ўрганилади. Олимлар Қозоғистонда АЭС қуриш масаласига ҳам тўхталиб ўтишди. Улар фикрича, янги иншоот мамлакат учун катта имкониятлар очади. Аввало, энергетика хавфсизлиги таъминланади.

Асхат Бекбаев, «Ядро физикаси институти» республика давлат маркази бош муҳандиси ўринбосари: 

– Ёш мутахассис сифатида келажакка ишонаман, яунки биз тўғри йўлдан боряпмиз. Истиқболдаги режаларни 10-20 йил билан чеклаш ярамайди. Юз йилларни кўзлаш зарур. Охирида кўпчилик маъқуллади. Бу эса мамлакатимизда янги усулда энергия ишлаб чиқариш зарурлигини кўпчилик тушунади, дегани. У ривожланишимимзга туртки беради.

Нариаки Сакаба,  Япония Атом энергияси агентлиги директори: 

– Қозоғистонда етарлича уран захиралари бор. Атом электростанцияси қуриш муҳим аҳамиятга эга. Бўлиб зтган референдум ҳам шуни тасдиқлади. Ҳа, халқ фикрини ҳисобга олиш керак. Амалга оширилган қадамлар фойда беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.