Қозоғистон олимлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини узоқ муддат сифатини йўқотмаган ҳолда сақловчи ускуна яратди. Фермерлик маҳсулотлари қайта ишлаш учун «Dayar 20» мобил лио-филиза-ция ускунаси ишлатилади. У музлатилган маҳсулотлар таркибидаги сувни қуйи босимда буғ шаклида ажратиб олади. Натижада, товар уч йилгача уй ҳароратида бузилмасдан сақланиши мумкин. Маҳсулотнинг инсон учун фойдали ўзига хос жиҳатларига путур етмайди. Мева-сабзавотларнинг ранги, ҳиди, шакли, таркибидаги витаминлар миқдори ўзгармайди.
Алмас Гаухар, ал Форобий номли Қозоғистон Миллий университети Тижорийлаштириш ва креатив саноат маркази раҳбари:
– Бу ускуна ёрдамида мева, сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотлари, ҳатто юқори сифатдаги тайёр балиқ маҳсулотларини қуритиш имкони бор. Қуруқ маҳсулот қадоқланган ҳолда 10-50 йилгача бузилмайди. Ускунани далаларга, боғ ва олис фермаларга олиб бориш ва турли маҳсулотларга ишлов бериш мумкин.
Ишланма муаллифлари таъкидлашича, ускуна тоғ ва бошқа етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда асқотади. У фермерларга ёрдам беради, айни вақтда, катта технологик ютуқ ҳисобланади. Ускуна агросаноат мажмуасини, қайта ишлаш саноатини модернизациялаш имконини беради. Шунингдек, ноу-хау озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам қўл келишига шубҳа йўқ, дейди олимлар.
Абдумалик Сарманов таржимаси

