Астанада Саноатни рақамлаштириш Demo Day анжумани ўтказилди

Астанада Саноатни рақамлаштириш Demo Day анжумани ўтказилди

Бугун Astana Hub ташкил этган Demo Day анжуманида Қозоғистон корхоналарида сунъий интеллектни муваффақиятли жорий этиш намуналари намойиш этилди. Янги технологиялардан бири ҳар қандай ускунадаги хатоликни аниқлаб беради. СИ станок қандай сабаб билан ишдан чиқиши мумкинлигини билдиради. Натижада, туриб қолиш муддати қисқаради. Бу эса молиявий харажатларни камайтиради. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, AI-ечимлар иқтисодни диверсификациялашда катта ўрин тутади, улар саноатда технологик тарақиётни жадаллаштиради. Шунингдек, маълумот тўплаш ва уни қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш имконини берувчи сунъий интеллект намуналарини муҳокама қилди. 

Азамат Панбаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги қўмита раиси: 

– Статистикага кўра, ўтган йили ишни автоматлаштириш учун рақамли воситалардан фойдаланаётган корхоналар улуши 19 фоизга етди. Жорий йилда бу кўрсаткич 23 фоизга чиқиши мўлжалланган. Рақамлаштириш давом этяпти, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ҳам бошланди. 

Сакен Шаяхметов, «Қозоқмис корпорацияси» МЧБ Барқарор тараққиёт ва коммуникациялар бошқарувчи директори: 

- Биз СИ жорий этишга тайёр инфратузилма яратдик. Бунга мисол сифатида эса ҳар қандай ер ости бойликларини ўзлаштиришнинг дебочаси бўлган геологияни кўрсата оламиз. Биз Жезқрзған шаҳрида геологик кластер қурилишини ниҳоясига етказяпмиз. Унинг базасида ўта замонавий воситалар, шу жумладан, сунъий интеллект ишлатилади. Биз намуналарни янада жадал ва самарали таҳлил этамиз. Конлар бўйича прогноз тайёрлаймиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси