«Бўлашақ» стипендиясига аризалар сони рекорд даражага етди

«Бўлашақ» стипендиясига аризалар сони рекорд даражага етди

271 нафар қозоғистонлик халқаро «Бўлашақ» стипендияси соҳибига айланди. Давлат маслаҳатчиси раислигида бўлиб ўтган Хорижда кадрлар тайёрлаш республика комиссияси йиғилишида шундай қарор қабул қилинди. Стипендиатларнинг катта қисми магистратурада ўқийди ва дунёнинг энг яхши университетлари, марказларида стажировкадан ўтади. Асосий эътибор табиий-техник фанларга қаратилди. Стипендиантларнинг 65 фоизи ушбу йўналишлар бўйича таълим олади. Қолган 35 фоиз номзод гуманитар фанларни танлаган. Бундан ташқари, 170  киши илмий стажировкадан ўтиш учун стипендия олди. Умуман, жорий йилда муҳандислик-техник ихтисосликларга аризалар сони 6 марта ошган.


Абдумалик Сарманов таржимаси