Ядро энергетикаси тараққиётининг янги босқичи эълон қилинди

Ядро энергетикаси тараққиётининг янги босқичи эълон қилинди

МАГАТЭнинг Венада бўлиб ўтган 69-Бош анжуманида Қозоғистон ядро энергетикаси тараққиётининг янги босқичи ҳақида маълум қилди. Атом энергияси агентлиги раиси Алмасадам Сатқалиев айтишича, мамлакатимиз 2060 йилга бориб, углерод нейтраллигига эришиш мақсадини ўз олдига қўйган ва бунга ўтишда атом энергетикаси асосий ўрин тутади.

Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Атом энергияси агентлиги раиси:

- Жаноб Гросси билан Қозоғистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантиришга доир режаларни муҳокама қилдик. Жаноб Гросси ташаббусимизни тўла қўллаб-қувватлади, Давлатимиз раҳбарининг Қозоғистонда учтадан кам бўлмаган атом станцияси қурилиш борасидаги ташаббусини юқори баҳолади, зеро, бу тикланувчи ва одатий энергия манбаларидан самарали фойдаланиш борасида энергосаватчада оптимал мувозанатни вужудга келтиради.

МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси Қозоғистон ташаббусларини қўллади ва республикамизнинг ядровий соҳадаги ёрқин ютуқларини таъкидлади. Халқаро агентлик тинч мақсадлардаги атом энергетикасини равнақ топтиришнинг ҳар бир босқичида юртимизга кўмак кўрсатишга тайёрлигини уқтириб ўтди.

Рафаэль Гросси, МАГАТЭ Бош директори:

- Мамлакатингиз уран ишлаб чиқаришдаги етакчи ўрни билангина эмас, илғор ечимларни жорий этиш ҳисобига ҳам глобал ядро-ёнилғи циклида муҳим роль ўйнайди. Муҳандис ва конструкторларингиздаги кашфиётчилик, креативлик, маҳорат шундай амалий ечимларга етаклайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси