Қозоқ қизи илк марта Эверестни забт этди

Қозоқ қизи илк марта Эверестни забт этди

Тарихда биринчи марта қозоқ қизи Эверест чўққасига кўтарилди. У «Kazakh Everest Team» жамоаси таркибида 8 минг 848 метр баландликка кўтарилди. Анар Бурашева хизмат кўрсатган альпинист Мақсут Жумаев билан бирга жаҳоннинг энг баланд чўққисига мамлакатимиз байроғини тикди. Қозоғистонликлар бунинг учун беш кун сарфлади, 7 майда кўтарила бошлаган спортчилар 12 майда манзилга етди. Жамоа оғир синовларга дуч келди, 8 минг метр баландликда бўронга дуч келди. Улар билан бир вақтда йўлга чиққан экспедицияларнинг кўпчилиги ортга қайтди. Фақат бешта мамлакат вакиллари чўққигача етиб борди. Улар қаторида қозоғистонликлар ҳам бор. Юртдошларимиз ушбу ғалабани уруш қаҳрамонлари Рахимжан Қўшқарбаев, Алия Мўлдағулова ва жорий йилда 10 йиллиги нишонланаётган Сағадат Нурмағамбетовга бағишлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.