Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев янги Конституцияни қабул қилиш учун ўтказилган республика референдумининг аҳамиятини таъкидлаб ўтди. У умумхалқ овоз бериши мамлакатни модернизация қилиш ҳамда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг давлат бошқарувини янгилаш йўлидаги муҳим босқич бўлганини ткўрсатди. Юқори палата раиси қозоғистонликларнинг фаол иштироки ва таклифларни қўллаб-қувватлаши фуқаролар масъулияти ҳамда ислоҳотларга ишончини кўрсатишини тилга олди. Унинг фикрича, бевосита халқ фикрига таяниб қабул қилинган асосий қарорлар демократик институтларни мустаҳкамлайди ва фуқароларнинг давлат бошқарувидаги ўрнини кенгайтиради. Шунингдек, янги Конституция Қозоғистонни ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий ривожлантириш учун пойдевор яратади. Ҳужжат давлат институтлари самарадорлигини оширади, парламент тизимини такомиллаштиради, адолатли давлат тамойилларини мустаҳкамлайди. Маулен Ашимбаевнинг маълум қилишича, олдинда муҳим вазифа — ҳужжатларни янгиланган Асосий қонунга мослаштирган ҳолда, ўз вақтида қабул қилиш масаласи турибди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Бу ислоҳот Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев тизимли тарзда олиб бораётган сиёсатнинг мантиқий давоми, дейиш мумкин. Амалга оширилган катта меҳнат туфайли Конституция қабул қилинди. Олдинда Конституциядан келиб чиққан ҳолда қонунлар қабул қилиш вазифаси турибди. Шунинг учун мен Президентимизга, мамлакатимизга хизмат қилишда давом қилишда давом этишимизни билдиришни истардим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

