Тош карьерларни рақамлаштириш давом этмоқда

Тош карьерларни рақамлаштириш давом этмоқда

2023 йилда Қозоғистондаги тош карьерларнинг ярмидан кўпроғи рақамлаштирилган. Жами бўлиб, 8 та вилоят қамраб олинган. Хусусиятлари ва сифатини текшириш учун материалларни танлаш ва ўрганиш бўйича ишлар Қозоғистон йўл илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан амалга оширилди. Улар томонидан тўпланган барча маълумотлар янги технологиялар ва йўл қурилиш материалларининг ягона базасига киритилди. Ундан аниқ географик маълумотлар, қазиб олинадиган хом ашёнинг  физик-механик тавсифномаси, қўлланиш соҳалари, шунингдек,  эгаси билан боғланишга, карьерлар ҳажми ва қувватига доир барча маълумотлар жой олган. Жорий йилда Қозоғистоннинг 9 та минтақасида синовларни танлаш ва ўтказиш режа қилинган.

 

Мейрамгул Қабдиғалиева, Йўл-қурилиш материаллари ва янги технологиялар департаменти директори:

– Институт йўл соҳасининг барча йўналишларини, хусусан, асфальт-бетон заводларини рақамлаштиришни режа қилган. Шу билан бирга, институт томонидан кўча ва йўл тармоқларини рақамлаштириш тизими каби янги рақамли тармоқлар, паспортлаштириш, аниқлаш, кўприклар ва бошқа сунъий иншоотларни ўрганиш дастурлари татбиқ қилинди.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.