Қозоғистонда йўл қурилишида
ишлатиш учун 79 та янги материал синовдан ўтказилади. Лаборатория шароитидаги синовлар муваффақиятли ўтди, эндиликда бу ашёлар
бутун мамлакат бўйлаб трассаларнинг ҳар хил қисмларида қўллаб кўрилади. Бу эса
мутахассислар учун фойдаланишга топшириш олдидан реал шароитларда қандай технология
ва таркибни ишлатиш мумкинлигини аниқлаш имконини беради. Бундай ёндашув йўл
қурилиши сифатини оширибгина қолмай, инновациявий ечимларни саралашнинг
самарали тизимини йўлга қўйишга замин ҳозирлайди. Таъкидлаймиз, ушбу синовлар RCMbase – йўл-қурилиш материаллари,
технологиялари, лаборатория ва корхоналар
қуввати ягона базаси рақамли платформасининг фаолият доирасида ўтказилмоқда.
Ерик Амирбаев, Қозоғистон Йўл илмий-тадқиқот институти вице-президенти:
– Ҳозирда базамизда 153 та янги технология ва материаллар
бор. Шундан 41 таси «яшил» мақомида. Бу эса ушбу технологиялар тўла жорий
этилишини англатади. Битумни модификациялаш, грунтни барқарорлаштириш ва технология
бўйича... Технологик жараёнлар, бизда мавжуд техник хариталар – ҳаммаси акс
этган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

