Қозоғистон коллежлари талабалари Германияда, ишлаб чиқаришларда таълим олиши учун имконият яратилади. Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра, ушбу давлатдаги Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва малакали ишчилар тайёрлаш ҳамжамияти билан шартнома тузилди. Томонлар Қозоғистонда техник ва касбий таълимни ривожлантиришга йўналтирилган қўшма тадбирлар ўтказиш ниятида. Дуал таълимга алоҳида эътибор қаратилади. У қозоғистонлик талабалар ГФРнинг 60 мингдан зиёд корхоналаридан исталганида касбий малака оширишига имкон беради. Дастурда давлатга қарашли ва хусусий коллежларда билим олаётган талабалар иштирок этиши мумкин. Натижада, ёш қозоғистонликлар ўрта махсус таълим олиш муддати давомида малакасини оширади ва рақобатбардошлигини оширади.
Асет Муханбетов, Қозоғистон Республикаси Маориф вазирлиги департаменти директори:
- Бугунги кунда Тюрингия шаҳри коллежлари билан ҳамкорлик масаласи кўриляпти. Уларнинг таълим моделии ўрганилгач, мактаб битирувчилари, коллеж талабалари бизнинг академик мобиллик дастуримиздан фойдалана олишади. Шунингдек, коллеж педагоглари учун семинарлар ташкил қилиниши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.