Президент Мактубини рўёбга чиқариш режаси тасдиқланди

Президент Мактубини рўёбга чиқариш режаси тасдиқланди

Қозоғистон Ҳукумати Президент Мактубини рўёбга чиқариш бўйича умуммиллий режани тасдиқлади. 8 та асосий йўналиш бўйича 87 та тадбирни ўз ичига олган ҳужжатда инвестициявий сиёсат, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва туризм, уй-жой коммунал хўжалик модернизацияси, тадбиркорлик, инсон капитали ва парламент ислоҳот кўзда тутилган. Миллий жамғарма ҳисобидан юқори технологик секторга 1 миллиард долларгача сармоя киритиш мўлжалланган. Саноатга келганда, ноёб ер металларини ва углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлашга эътибор қаратилган. 2026 йил охиригача барча геологик маълумотлар рақамлаштирилади ва сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган Big Data тизимига киритилади. Аграр секторда ер захиралари рақамли харитаси ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, яна кўплаб ишлар режалаштирилди.

Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири:

- Агросаноат мажмуасини қўллаб-қувватлаш доирасида умумий қиймати 1 триллион тенге бўлган бешта инвестициявий шартнома тузилди. «Агросаноатга инвестиция буюртмаси» лойиҳаси ишлаяпти. Уч йил ичида 200 та лойиҳага 1,2 триллион тенге сармоя киритилади.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Тақдим этилган Давлат раҳбари Мактубини рўёбга чиқариш бўйича умуммиллий режа барча талабларга жавоб беради. Давлат органлари раҳбарлари режада кўрсатилган тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаши зарур. Молиялаштириш масалалари жадал суръатда ҳал этилиши лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси