Астана контррегулятори атрофида вазият барқарор, пойтахтни сув босиш хавфи йўқ. Ҳукумат раҳбари Астана шаҳри ва Ақмўла вилояти ҳокимлари билан бирга вазиятни кўздан кечирди. Ўлжас Бектенов, Женис Қасимбек ва Марат Ахметжанов Майбалиқ кўли ва Вячеславск сув омборини ҳам кўздан кечирди. Гап шундаки, бугундан бошлаб «Астана» контррегуляторидан секундига яна 30-40 куб метр сув чиқарилиши мўлжалланган. Астана сув омбори сиғимига кўра 409 миллион куб метрга мўлжалланган, шу кунларда секундига 400 куб метр сув Нура дарёсига ташланяпти. Бу сув бир маромда оқиб кетяпти. Таъкидлаш лозимки, пойтахт ён атрофи, Қўсши шаҳри ва Тайтўбедаги вазиятни мунтазам кузатиб бориш билан махсус тузилган тезкор штаб шуғулланяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.