Қозоғистон волонтёрлари тошқиндан зарар кўрганлар учун 1 минг 700 тоннадан
зиёд гуманитар ёрдам тўплади. Маданият ва ахборот вазирлиги берган маълумотга
кўра, уларнинг кўп қисми фалокатдан зарар кўрган ҳудудларга етказиб берилди.
Ҳозир 29 минг фаол одамларни кўчириш, буюмлар ва биринчи зарурат маҳсулотлари тўплаш ҳамда саралаш, шуниндек,
ахборот тарқатиш билан банд. Кўнгиллилар
Ақтўбе, Қўстанай, Ғарбий Қозоғистон, Ақмўла, Атирау,
Абай вилоятларида ишлаяпти. Таъкидлаш лозимки, мамлакатда гуманитар ёрдам
етказиб бериш учун волонтёрларнинг 20 фронт-офиси ишлаб турибди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.