Қозоғистоннинг чўл ҳудудларида турли ҳайвонлар, қушлар, шу жумладан, «Қизил китоб»га киритилган Келес калтакесаги кўпайиб қолди. Мутахассисларнинг фикрича, саксовулзорлар ҳудудининг кенгайиши ижобий ўзгаришларга сабаб бўлган, деган фикрда. Ҳам иссиқ, ҳам қуруқ иқлимга бардош берувчи пастак бу дарахтнинг илдизлари 2-3 метр чуқурликка кириб боради ва қум қатламини мустаҳкамлайди, тупроқ эрозиясининг олдини олади. Шу тариқа қатор экологик муаммолар бартараф қилинади. Мамлакатда ушбу йўналишда қатор чора-тадбирлар кўриляпти. Шу жумладан, фақат Туркистон вилоятида келаси йили 10 минг гектардан зиёд ҳудудга 12 миллионта саксовул ўтқазилади.
Айдинбек Махашов, Туркистон вилояти Табиий захиралар ва табиатдан фойдаланишни тартибга келтириш бошқармаси бош мутахассиси:
- 2021-2023 йиллар орасида 51 500 гектар ерга 78 миллион туп дарахт ўтқазилди. Уларнинг кўп қисмини саксовул ташкил қилади. Туркистон вилоятида ўтқазилган кўчатларнинг ўртача 60-65 фоизи яшаб қолгани кузатилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.